“Президент совғалари” ўз эгаларига топширилмоқда

Image_tadbir: 

Янги йил байрами арафасида  меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун "Президент совғаси" етказилаётганини хабар берган эдик.

Ургут туманида яшовчи болажонларнинг уйларига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари боришиб, совғани ўз қўллари билан топширишмоқда.

Туманимизда жами; 81 нафар ота-она қаровисиз қолган болажонларга “Президент совғаси” топширилди.  

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15