Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб «Ботир Зокиров санъати давомчилари» республика кўрик-танловини эълон қилади.

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб «Ботир Зокиров санъати давомчилари» республика кўрик-танловини эълон қилади.

Кўрик-танловнинг Ургут туман босқичи 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар ўртасида жорий йилнинг 24 февраль куни соат 10:00 да Ургут туман маданият ва истироҳат боғи ёнидаги 31-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида бўлиб ўтади.     

Вилоят босқичлари 9-18 март кунлари, республика босқичи 6-9 апрель кунлари ўтказилади.

Кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ва концерт дастури жорий йил 23 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Кўрик-танловда иштирок этишни истаган ижрочилар туман-шаҳар Маданият бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Image_elon: 
2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15