Ургут тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукуровичнинг 2021 йилда амалга оширилган ислоҳотлари ҳамда 2022 йилга белгиланган вазифалари юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ

Image_tadbir: 

Бугун ўтказилаётган сессияда 2021 йилда туманимизда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил бошида белгилаб олинган вазифа ва мажбуриятларимизни сар-ҳисоб қилиб, унинг натижадорлигини танқидий кўриб чиқиш, 2022 йилга мўлжалланган режаларимиз, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича белгилаб олинган янги мажбуриятларимиз ва устувор йўналишларимиз бўйича мурожаат қилмоқчиман.

2021 йилда туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, албатта сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда берган топшириқлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

- Ўтган бир йил давомида, биринчи навбатда “Махаллабай” “хонадонбай” юриб, ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятлари ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, хар бир оилага доимий даромад манбаи яратиш кераклиги, маҳалладаги  “темир дафтар”, ёшлар ва аёллар дафтари”га киритилган оилаларни тўлиқ муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш бўйича олдимизга аниқ мақсад қилиб қўйдик. Жумладан

- Жорий йил бошида “Темир дафтар”га 1248 та оиланинг 4720 нафар оила аъзолари киритилган эди. Ушбу оилаларнинг  меҳнатга лаёқатли 751 нафар ишсиз  аъзолари доимий иш ўринларига банд қилинди ҳамда уларга 773,3 млн сўмлик 400 дан ортиқ асбоб - ускуналар олиб берилди,Натижада, 890 та оилага доимий даромад манбаи яратиб, “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Ҳозирда 358 та оила темир дафтарда қолмоқда.

2020 йил 8 октябрь куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисини йўқотган “Аёллар дафтари”ларини шакллантириш топшириқлари берилди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан тумандаги барча секторларда ишчи гуруҳлар тузилиб, ёшлар ва аёлларни тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижасида туманда жами 15630 та муаммолар аниқланган.

       Аниқланган муаммолар таҳлил қилиниб, 9615 та хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилди.

       Жорий йилда 2300 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун пиширқ печлари, тикув машиналари берилди, 560 нафар хотин-қизларга кредит, соғлиғида муаммоси бўлган 3114 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдамлар берилиб, 800 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

       Шу билан бирга нотурар жойларда яшаб келаётган 31 нафар хотин-қизларнинг уй-жой учун бошланғич бадал тўловлари тўлаб берилди, шундан 14 нафари Аёллар дафтари” га киритилган эди. Шунингдек,  уй-жойи таъмирга мухтож бўлган 28 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди.

1-2 гурух ногиронлиги бор, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларга бир марталик 980 000 ( тўққиз юз саксон минг) сўмдан жами 650 млн. сўм маблағлар етказиб берилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, аниқланган муаммолар  хал этилиб, 9615 та хотин-қиз аёллар дафтари”дан чиқарилди.

 

  • Шунингдек,“Ёшлар дафтари” ҳақида гапирадиган бўлсак,

 4111 та “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Жумладан, 720 нафар ишсиз ёшлар бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 2060 нафарига 674 гектар ер майдони ажратилди, 223 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 530 нафарига тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли 13 млрд 725 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди. Уларнинг 3923 тасининг муаммолари ўрганилиб, “Ёшлар дафтар” дан чиқарилди.

Ҳозирда 188 та “Ёшлар дафтар”ида қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 майдаги “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5105-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги Ургут тумани ҳокимининг 2021 йил
27 апрелдаги 673-Қ-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида марказ директори тайинланиб, қолган 8 нафар маҳаллабай ишлаш маркази бошқарув ходимлари ҳамда 34 та маҳаллабай ишлаш инспекторлари ишга қабул қилиниб, уларнинг ҳар бирига  3 тадан маҳаллалар бириктирилиб, ўз фаолиятни йўлга қўйди.

Азиз тумандошлар !

Ҳурматли Президентимиз томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан бирга туманда ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида   “корхонабай” иш олиб бордик ва бунинг натижасида

жорий йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн 943 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йил нисбатан 107,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 3 млн 900 минг.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб  1,0 млн сўмга кўпайишига эришилади.

Жами вилоят саноати ҳажмида туман саноатининг улуши 8,8 фоиз бўлиб, вилоят туманлари ичида 4 ўринни эгаллайди.

Қурилиш пудрат ишлари йил якуни билан 355 млрд. сўм ёки 104,5 фоизга, вилоят туманлари ичида 6 ўринда.

 қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳажми 4 трлн 280 млрд. сўм ёки, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,1 фоизга, вилоят туманлари ичида 3 ўринда

Жами хизматлар ҳажми  йил якуни билан 1 трлн 241 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,3 фоизга бажарилиши кутилмоқда. вилоят туманлари ичида 3 ўринда бўлиши кутилмоқда.

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бўйича хизмат кўрсатуви субъектлар томонидан статистик ҳисоботлар берилмаганлиги ёки ҳисоботлар тўлиқ қамраб олинмаганлиги кузатилмоқда.

Албатта бу борада туман солиқ инспекцияси, молия ва статистика бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан зарурий чора-тадбирларни белгилаб, ҳисобот қамровини таъминлашлари лозим эканлиги белгилаб қўйилди.

 

Азиз тумандошлар!

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш орқали қўшимча қиймат яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун инвестицияларни жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Жорий йил якунига қадар ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 823 млрд. сўмлик 95 та худудий лойиҳалар амалга ошириш ва 1407 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди.

Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида умумий қиймати  679 млрд. сўмлик 101 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 1140 та янги иш ўринлари яратилди. Бюджетга 16,0 млрд сўмлик солиқ тушуми имконияти яратилди.

 Шу жумладан:  

саноат соҳасида 342 млрд. сўмлик 41 та лойиҳа ишга туширилиб 683 та янги иш ўрни;

 қишлоқ хўжалигини ривожлантриш бўйича қиймати
84 млрд. сўмлик 42 та лойиҳа ишга туширилиш натижасида

259 та янги иш ўрни;

хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 195 млрд. сўмлик 18 та лойиҳа, ишга туширилиши натижасида 198 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун:

Хизмат йўналишида "Big Strоy Building" МЧЖ нинг 152,5 млрд. сўмлик “Замонавий савдо мажмуасини ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилиб, 100 та янги иш ўринлари;

"Хаким" МЧЖнинг  қиймати 2 млрд. сўмлик “Хусусий тиббий килиника ташкил этиш” лойихаси ишга туширилиб, 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Саноат соҳасида эса "Sam-Ferre" МЧЖнинг 109,0 млрд. сўмлик “Газ  плиталар ва электр печлар ишлаб чиқариш” лойиҳси ишга туширилиб, 120 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар умумий қиймати 158 млрд. сўмлик
14 та лойиҳалар ишга туширилиб, 440 та янги иш ўринлари яратилади.

Худудий дастурлардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 71 млрд. сўм кредитлар ажратилди,

 тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 470 млрд. сўм ҳамда 11,2 млн. доллар хорижий кредитлар жалб этилди.

 

Шунингдек, махсулотлар экспорти ҳақида гапирадиган бўлсак, жорий йилда  57,8 млн доллар экспорт режаси берилган бўлиб, шундан саноат маҳсулотлари 32,3 млн. доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 25,8 млн. долларни ташкил этади.

Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 54 млн. доллар экспорт амалга оширилди.

Йил якуни билан 61,0 млн. долларлик (105,5 %) шундан, саноат махсулотлари 45,0 млн. доллар ва қишлоқ хўжалиги 16,0 млн. доллар экспорт қилиниши кутилмоқда.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири тадбиркорликни ривожлантириш бўлиб, Ҳурматли Президентимиз томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилган эди.

Дарҳақиқат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланиб, инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ҳамда бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Тадбиркорларик субъектларига тез ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси ҳомийлик асосида фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда туманимизда тадбиркорлик субъектлари сони 12 951 та, шундан 6983 та юридик корхоналар, фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 3 698 та кичик бизнес субъектлари хамда 5968 та якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил қилади.

Кичик бизнес субъектларини сонини икки баробарга ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2021 йилда 874 та янги корхоналар ташкил этиш режалаштирилган,               11 ой якуни билан 826 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (95,0%).

Йил якунига қадар янги корхоналар сонини 891 тага етказилиши ёки режага нисбатан 102 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Бунинг натижасида 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ижтимоий дастурлар асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг 1649 та лойиҳаларига жами 47 млрд. 400 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди, жумладан:

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 1214 та лойиҳага 37  млрд 318 млн сўм;

- “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан 27 та лойиҳага 1 млрд 982 млн сўм;

- Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 250 та лойиҳага 3 млрд 870 млн.сўм;

- “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури” асосида 98 та лойиҳага 2 млрд 695 млн сўм  ва 1 млрд 535 млн сўм бошқаларга имтиёзли банк кредитлари ажратилди.

Юқорида қайд этилган иқтисодий кўрсаткичларга эришиш, ҳудудий дастурларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида йил бошида белгиланб олинган бюджет тушумларида ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилда туманда бюджет тушумларини кўпайтириш борасида ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда йиллик бюджет харажатлар режаси –  231 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан

     Бюджетлараро трансфертлар 105,8 млрд сўм                   

  Маҳаллий бюджет даромадлари режаси: 126,1 млрд.сўм

Йил якунига қадар 135,8 млрд.сўмга ёки 106 фоизга бажарилиши ва бюджетга қўшимча 9,7 млрд.сўм тушум таъминланиши кутилмоқда.

Маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш, қўшимча даромадларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишларимиз етарли эмас.

Йил якунига қадар декабр ойида 10,0 млрд.сўм маҳаллий бюджет тушумларини таъминлашимиз зарур бўлади. Агар ушбу тушумни таъминласак маҳаллий бюжетимизга қўшимча                         5,0 млрд.сўм ихтиёримизда қолади.

Ушбу 5,0 млрд.сўм эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан ҳудудларни ободонлаштириш, йўл қурилиш, ичимлик суви билан таъминлаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, энг асосийси “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, аёллар ва ёшларимизни ҳар томоналма ижтимоий ва моддий қўллаб қувватлаш ва бошқа тадбирларни амалга оширишга имконият яратади.

Лекин, туманимизнинг мавжуд имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, туман маҳаллий бюджетига 10-15 карра ортиқ маблағ тушуриш имкониятлари мавжуд.

Бунинг учун яширин иқтисодиётга барҳам бериш, иш ўринларини легаллаштириш, янги корхоналар ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак бўлади.

Азиз тумандошлар!

Ҳурматли Президентимиз томонидан ўтган йилнинг
29 декабр куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида  2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинганлиги негизида  туманда ижтимоий соҳани ривожлантириш таълим, маданият, спорт  ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда 3-7 ёшгача бўлган жами 49577 нафар болаларнинг 28 279 нафари ёки 57 фоизи қамраб олинган.

Шундан, қуввати 6710 ўринли 60 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 9286 нафари,

339 та оилавий нодавлат боғчаларида 11150  нафар,

10 та давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларида 773 нафар,

2 та хусусий мактабгача таълим ташкилотларида  230 нафар,

 5 та МФЙ да ташкил қилинган 15 та мобил гуруҳларда (ақлвой автобуси) 240 нафар,

Шунингдек, мактабгача тайёрлов гуруҳларига (6 ёшли) 6600 нафар болалар қамраб олинган.

Йил бошида қамров кўрсатгичи 43,6 фоизни ташкил қилган эди.

Бугунги кунда 411 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 28 279 нафар бола қамраб олиниб, қамров кўрсатгичи 57 фоизга  етказилди. Йил якунига қадар қамров кўрсатгичи 60 фоизга  етказилиши режалаштирилган.  

Халқ таълими сохасида:

2021-2022 ўқув йилида туманда 147 та умумтаълим мактаблари ҳамда 10 та мактаб филиаллари ҳамда 1 та баркамол авлод маркази мавжуд бўлиб, уларда 106 978 нафар ўғил-қизларга 6 688 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.

 Ўқитувчиларнинг 6035 нафари олий маълумотли, 396 нафари эса ўрта махсус ва 257 нафар тугалланмаган олий маълумотли педагог кадрлардан иборат.

Тумандаги  умумтаълим мактабларининг жами қуввати
73 598 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, ўртача
1,4 коэффициентда таълим олишади.

Маҳаллий бюджетдан 2021-2022 йил янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича умумтаълим мактабларига 11270 тонна оқ бўёқ, 24 290 тонна рангли бўёқ, 17030 тонна Охак ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

 Куз-қиш мавсумига  тайёргарлик кўриш мақсадида 4861 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди.

13 та умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилиб, 3 та (77,87,124-мактаб) ларда қўшимча реконстуруция ишлари амалга оширилмоқда.

2020 йил 6 ноябрда  вилоят ҳокимининг Ургут туманига ташрифи чоғида тумандаги 22-57-93-61-умумтаълим  мактабларини  мукаммал  таъмирлаш  бўйича  кўрсатмалар  берилиб, 2021 йилда таъмирлаш ва реконстуруция ишлари амалга оширилди.

        2021 йилда инвестиция дастурига биноан жами 4 та (6-,15-,28-,84) -мактабларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда умумтаълим мактабларининг 1-синфига 2021/2022 ўқув йилида 11 270 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Ҳозирги кунда  647 та ўқитувчилар бошқа ҳудудлардан келиб таълим бермоқда. Бундан ташқари 247 та олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлиб, 153 та нафақадаги ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

2020-2021-йилда умумтаълим мактабларини 11-синфини битирган 6 868 нафар  битирувчилардан 1728 нафари (25,2%) олий таълим муассасаларига қамраб олинди.

Олий таълим муассаларига кира олмаган 5140 нафар битирувчиларнинг (86%) бандлиги таъминланган бўлиб,
720 нафари (14%) вақтинча ишсиз.

 Ҳозирги кунда  педагогика йўналиши бўйича олий ўқув юртларида 456 нафар Ургутлик талабалар таҳсил олмоқда. Шундан, 2021 йилда тугатадиган 107 нафар педагоглар мактабларга қамраб олинади.

Мактаблар қурилиш ҳолати бўйича гапирадиган бўлсак, биноси мактаб типида қурилган таълим муассасалар сони 142 тани,  мослаштирилган мактаблар сони 5 тани, атрофи девор билан ўралмаган мактаблар сони 35 тани ташкил қилгани ачинарли холат десак адашмаймиз.

Азиз тумандошлар !

Ургут туманда 26 та даволаш профилактика муассасаси мавжуд. Шундан: 1 та 695 ўринли туман марказий шифохонаси,
105 ўринли 1 та 1-сон туман шифохонаси, 420 қатновли 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1466 қатновли 6 та оилавий поликлиника ва 1164 қатновли 16 та оилавий шифокорлик пункти, ҳамда 1 та туман Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва 22 та хусусий тиббиёт даволаш профилактика муассасалари хизмат кўрсатади.

Туманда 40 та тез тиббий ёрдам бригадалари ва машиналари мавжуд.

Тумандаги оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникалар негизларида 24 та ижтимоий дорихона ташкил этилган.

Мазкур тиббиёт муассасаларида 487 нафар врачлар фаолият кўрсатади, шундан, 264 нафари малака тоифасига эга,
64 нафари олий, 127 нафари 1-тоифали, 73 нафари 2-та тоифали, қолган 223 нафари ёш тоифасиз врачларни ташкил этади.

Жорий йилда аҳолини профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича 49500 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шулардан 115000  нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, 112 660 нафари амблотор, 2340 нафари статционар шароитда соғломлаштирилди.

Тумандаги 2 та 1 ва 2-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг 22 йўналиши бўйича 2 645 нафар спортчилар шуғулланади. Шундан, 980 нафари қизларни ташкил этади.

Оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида 914 та спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда, жумладан,

2021 йил давомида хафтанинг шанба кунлари 142 маротаба ўтказилган “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” тадбирида 28749 фуқаролар хамда 24 маротаба ўтказилган “Ҳоким кубоги” тадбирида 27 046 фуқаролар қамраб олинган.

Соғлом турмуш тарзи ҳақида сўз борар экан, бу жараёнда аввало ўзимиз шахсий наъмуна бўлишимиз лозим.

Туман ҳокимлиги томонидан барча корхона ва ташкилотларда ҳафтанинг шанба кунини “Спорт куни” этиб белгиланди. Меҳнат жамоаларида спорт билан шуғулланишлари учун зарурий имконият яратиб берилиши керак.

Маҳаллаларда жамоатчилик асосида спорт мураббийлари фаолияти йўлга қўйилади. Спортни қўллаб-қувватлаган ва кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини яхши тарғибот қилган маҳаллалар, меҳнат жамоалари туман ҳокимлиги томонидан доимий равишда рағбатлантирилиб борилмоқда.

 

       Азиз тумандошлар!

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича туманда 2021 йилда барча йўналишларда 5356 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 11 ойида янги иш ўринлари дастури бўйича 1615 та лойиҳада 5 088та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан

-3,5 минг нафар фуқаролар бандлигига кўмаклашилди, бандлик ва жамоат ишлари жамғармасидан 280,1 млн.сўм маблағ ажратилди.

-меҳнат органига мурожаат этган 2,6 минг нафар ишсизлар доимий ишга жойлаштирилди. (аёллар 17,9 минг, ёшлар
14,9 минг). 

- 434 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 550,6 млн.сўм иш ҳақи тўлаб берилди

- 105 нафар ишсиз ва камбағал оилалар шахсий томорқаларига 192 млн сўм субсидия ажратилиб, бандлиги таъминланди.

- 453 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, ушбу тадбирларга бандлик жамғармасидан 340,6 млн.сўм маблағ ажратилди.

       Шунингдек, 2021 йилнинг 11 ойи давомида туманда  9 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ташкил этилиб, унда 281 дан ортиқ салоҳиятли иш берувчи корхоналар ўзларининг 1206 дан ортиқ иш ўринлари билан жалб этилди ва 272 нафар иш изловчи фуқаролар ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

       Бугунги кунда хорижий давлатларга ишлаш учун кетган фуқаролар сони 18500 нафарни ташкил этади.

Хориждан қайтганлар сони 8587 нафрни ташкил этиб уларнинг 5927 нафари ёки 69 фоизи иш билан таъминланди.

Азиз тумандошлар!

Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жойлар қурилиши, жумладан арзон уй-жойлар ва тижорат уйларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карори асосида давлат инвестиция дастури бўйича қиймати 27 млрд 300 млн.сўмлик 6 та объектлар (2 та МТМ, 4 та мактаб)да ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПК-5048-сонли “Обод-қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида қиймати  13 млрд 950 млн .сўмлик 7 та объектларда (3 та мактаб ва                2 та МТМ ҳамда  2 та соғлиқни сақлаш объектда)да қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек лойиҳа қиймати 5 млрд 54 млн сўм Ургут туманининг 2 ва 4-сектор ҳудудидаги “Новоий шох” хамда “Қоратепа” кўчаларини ободонлаштииш, тунги ёритиш тизими, пиёдалар ва вело йўлаклари ташкил этилди.

       Уй-жой қурилиши бўйича

      Туманда 2021 йилда “Мерганча” массивида жами 12 та 240 хонадонли уй-жойлар қурилди.

Шундан:

Янги тартиб бўйича 5 та 100 хонадонли уйлар,

 “Қишлоқ қурилиш инвест” томонидан 7 та 140 хонадонли уй-жойлар  жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари туманда тадбиркорлар томонидан жами   
22 та 1517 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда.

Йўл қурилиши бўйича

Жорий йилда жами 68 км йўл таъмирланиши режалаштирилган эди, бугунги кунга келиб  115 км асфалть,
250 км тош-шағал йўллар таъмирланди.

Шунингдек, ҳашар йўли билан жами 77 км, шундан 5,2 км асфалт ва 71,8 км тош-шағал йўл таъмирланди.

Натижада туманнинг жами 365 км йўллар яхшиланди.

Бундан ташқари йил якунига қадар яна 10 км йўлга тош-шағал ва 5 км йўлга асфалт ётқизилади.

 

Электр-энаргияси таъминотини яхшилаш бўйича

 

Жорий йилда туман ахолисини электр энергияси бўйича эҳтиёжларини қондириш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2021 йил жами 1407 та таянч устунлари (столбалар), 32  та янги трансформатор, 73  та мавжуд трансформаторлар қайта таъмирланди, 91 км сеп провад  кабеллари тортилди.

Шунингдек мавсум давомида электр тармоғи пунктларни фавқулодда таъмирлаш учун етарли бўладиган эхтиёт қисмлар захирасини яратилган.

 

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича

 

Туманда бугунги кунда  528 800 дан зиёд ахоли истикомат килади. Туман ахолисини 70,1 % марказлашган ичимлик суви билан,  4,3 % кудук суви билан, 8,2%  (полевной) артезан кудук суви билан, 4,0% очиқ сув ҳавзаларидан, қолган 13,4%и сувни ташиб истемол қилади.

Туман ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун туманда жами 538 та ичимлик суви иншоати мавжуд.

 Бугунги кунга қадар Ургут туманининг 70,1 % тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Туманда 2021 йилда аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та артезиан қудуғини қазиш ишлари давом этмокда, 46 км ичимлик суви тармоғидан             26,2 км янги сув тармоғи тортилиб, 2,5 км мавжуд сув тармоғи қайта реконструкция қилиниб 3 та мавжуд артезан қудуғида таъмирланди.

Табиий газ таъминоти бўйича

Туманда жами 5642 та хонадон ҳамда 140 та улгуржи истеъмолчилар табииий газ тармоғига уланган.

Жорий йилнинг ўзида 445 та хонадон табиий газ тармоғига уланди.

 Шунингдек, 364,7 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, Шундан: юқори босим 77 км, ўрта босим 99,8 км, паст босим 187,9 км.ни ташкил этади.

Шунингдек, 73 минг 300  та аҳоли хонадонлари маиший газ баллонлар билан таъминланган.

2021 йил январ-ноябр ойларида ахоли хонадонларига 2500 та янги газ баллонлар аҳолига тарқатилди ҳамда  йил бошидан 8713 тонна суюлтирилган газ  аҳоли эҳтиёжлари учун етказилиб берилди.

Йил якунига қадар 1021 дона газ баллонлар олиниши режалаштирилган. Туман эхтиёжи 3840 тани ташкил этади.

Азиз тумандошлар!

Шу билан бирга туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳукуматимиз томонидан берилган имкониятлар, топшириқлар, тумандаги сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари сайъи-ҳаракатлари натижасида ушбу соҳада ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда соҳага интенсив технологияларни кенг жорий этиш, томчилаб суғориш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда туманда 2021 йил 1 декабр ҳолати бўйича  1371 та фермер хўжаликлари, шундан

- 391 та ғаллачилик йўналишида,

- 858 та боғдорчилик-узумчилик йўналишида,

- 7 та чорвачилик йўналишида,

- 5 та мева-сабзавот йуналишда, 6 та баликчилик,

- 103 та бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жумладан,

Тумандаги фермер хўжаликларидаги жами ер майдони 22536 гектар бўлиб,

жумладан

Боғлар                    –  941  гектар;

Токзорлар               – 7 091 гектар;

суғориб ҳайдаладиган ер майдони 14,5 минг гектар,

шундан;

Ғалла майдони    – 3 040 гектар;

Сабзавот              – 2 355 гектар;

Картошка                – 1 400 гектар;

Мойли экинлар       – 1 040 гектар;

Тамаки            – 2500 гектар;      

Озуқа экинлар - 932 гектар;

Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари       – 710 гектар.

 

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларни экишда талаб этиладиган моддий ресурслар хисоб китоби олинган.

Жумладан

  - 25 443 тонна дон (65,7% (ғалла майдони кискаргани, ўрнига боғ ва токзорлар барпо этилганлиги ҳисобига)),

 - 75282 тонна сабзавот    (105,7%)

1060 тонна полиз          (189,3%),

- 72705 тонна картошка    (100,0%),

20747 тонна мева         (100,7%),

- 129795 тонна узум (101,1%) ва 276,0 тонна пилла хосили етиштиришга эришилди.

 

Ҳурматли депутатлар !

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда “долзарб 40 кунлик” дарахт экиш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди. 

Туманда мазкур лойиҳа доирасида жорий йил куз ва келгуси йил баҳорида амалга ошириладиган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Шунингдек, туманнинг ҳар бир секторида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, кунлик назорат ўрнатилди.

Дастур доирасида 1 млн 300 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Шундан, жорий йил ноябр-декабр ойлари давомида 487500 дона ҳар-хил турдаги кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар 2021 йил учун белгиланган режанинг
100,1 фоизга, яъни 487833 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экилди.

Жумладан 795 туп каштан, 221 туп эман, 1000 туп япон сафораси, 500 туп катальпа, 3400 туп павловния, 17184 туп терак, 1752 туп акация, 38185 туп тут, 750 туп жийда, 10576 туп ёнғоқ, 64513 туп узум, 120 туп қрим қарағайи, 955 туп виргин арчаси, 1150 туп шарқ туяси, 101200 туп мевали дарахт кўчатлари, 109593 бошқа турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда 134 минг тупдан ортиқ қаламчалар  экилди.

Ҳозирда ҳам ҳудудларда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

 

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди. Уларни парваришлаш суғориш тизимига алоҳида эътибор бериш лозим. Шу мақсадда экилган кўчатлар учун тумандаги корхона ва ташкилотлардан масъуллар бириктирилган бўлиб, уларнинг ўсиб, ривожланиб кетиши назоратга олинган.

Жорий йилда амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2022 йилда 820 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирамиз.

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди, Яшилликни сақлаб туриш учун замонавий сўғориш тизмини йўлга қўйиш шарт. Бундан ташқари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекциянинг туман бўлими томонидан электрон ҳисобга олиниб, барча кўчатлар мазкур рўйхатга киритилади. Уларнинг келгуси тақдири кенг жамоатчилик ва  инспекция назоратида бўлади.

Келгуси йилда қишлоқ хўжалигининг екин майдонларида  1100 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган, бу борада тумандаги мавжуд имкониятлар ва шарт-шароитларни ҳисобга олиб, йилдан-йилга босқичма-босқич екин майдонларда сувни тежайдиган технологияларни жорий етишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик ва манзилли дастури ишлаб чиқилди.

 

Фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиб, ҳудуддаги ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни  бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.

Туманда 6 та дала дўконлари ташкил этилган бўлиб, 2022 йилда ер майдони катта, аҳоли сони кўп маҳаллаларда 15 та дала дўконлари ташкил этилади.

Суғориш тизимини яхшилаш мақсадида, 15 та МФЙда 32 та артезиан қудуқлари қазиш ишлари режалаштирилган. Бунинг натижасида 1000 дан ортиқ аҳоли хонадонларига томорқаларини суғориш учун сув етказиб берилади.

Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарорига асосан ташкил этилади.

 

Азиз тумандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилмоқда. Ушбу олиб борилаётган ислохотлар хам халқни рози қилишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

 Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича 2022 йилга мўлжалланган режаларимиз ва янги мажбуриятларимиз ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Аввалам бор туманда барқарор иқтисодий кўрсаткичларга эришиш, кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш, хар бир оилага доимий даромад манбаи яратиш, маҳалладаги яшаш шароити оғир оилаларни  “темир дафтар”, ёшлар ва аёллар дафтарлари”га киритиб,уларга хар тамонлама кўмак бериш, камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, аёллар ва ёшларимизни ижтимоий аҳволини яхшилаш, бунёдкорлик, ижтимоий-маданий объектлар, уй-жой, жумладан арзон-уй жойлар қурилиши бўйича ишларни биринчи навбатда “Махаллабай” “хонадонбай юриб, ҳар бир маҳалланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб  амалга оширамиз.

 

Жумладан, 2022 йилда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида асосий иқтисодий кўрсаткичларимизни прогноз қилиб:

- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн  283 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,5 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 3 млн   992 минг.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 1,0 млн сўмга кўпайишига эришилади.

Қурилиш пудрат ишлари йил якуни билан 434 млрд. сўм ёки 103,7 фоизга,

қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳажми 5 трлн 119 млрд. сўм ёки, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7 фоизга,

 Жами хизматлар ҳажми  1 трлн 730 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 150 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Бу кўрсаткичларга эришиш учун аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ишлаб чиқариш ҳажмларини тўлиқ солиқ ва статистик ҳисоботларда қамраб олинишини таъминлаш зарур бўлади.

2022 йилда барча соҳалар бўйича 23088 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Жумладан

  • Тадбиркорликни ривожлантириш орқали - 13220 нафар
  • Саноатни ривожлантириш орқали- 5165 нафар
  • Қишлоқ хўжалиги соҳаси орқали- 3412 нафар
  •  Хизмат кўрсатиш соҳаси орқали- 1191 нафар янги ва

 вакант иш ўринлари ҳисобидан аҳоли бандилигини таъминлашга эришиш режалаштирилган.

2022-йилда дастлабки ҳудудий инвестиция дастуримизни шакллантириб олдик.

Унга кўра қиймати  2,2 трлн сўмлик 123 та лойиҳани амалга ошириш хисобига 3673 та янги иш ўринлари яратилиши  натижасида қўшимча 17,0 млн.доллар экспорт ва 87 млрд.сўм қўшимча қиймат  яратилади.

2022 йилда “Ургут эркин иқтисодий зона” худуди бўйича саноат соҳасида қиймати 115,5 млн.долларлик 24 та янги лойиҳа ишга туширилиши, натижасида 6,0 млн.доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилади ҳамда 2425 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Сариқтепа махалласида қиймати 166 млрд сўмлик 41 та янги лойиҳа ишга туширилиши, натижасида 1174 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолининг бандлик даражаси оширилиб, бюджетга қўшимча даромад тушуриш имкониятлари яратилади.

2022 йилда Ушбу даромадлар орқали аҳолини ижтимоий таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, йўл қурилиши, ичимлик суви таъминоти ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда замонавий бино-иншоотлар қурилишини давом эттирамиз. Жумладан,

 Камангарон маҳалласи Мерганча массивининг
39,2 гектар майдонида ташкил этилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” массивида 60 та кўп қаватли, 3056 та хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Шундан 2022 йилда 18 та уй-жой барпо этилиши ҳисобига
964 та оила хонадонга эга бўлади.

Ушбу массивда туман ҳокимлиги, ҳалқ қабулхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда бошқа ташкилотларга маъмурий бинолар қурилади, жумладан:

- 2 та 3360 ўринли умумтаълим мактаби (75 та иш ўрни),

- 4 та 560 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси
(50 та иш ўрни),

- 1 та оилавий поликлиника (10 та иш ўрни),

- 2 та 1000 кублик сув иншоати (6 та иш ўрни),

- 1 та маҳалла биноси (4 та иш ўрни),

- 1 та савдо ва  кўнгил очар марказ (32 иш ўрни),

- 4 та умумий овқатланиш шаҳобчаси (42 та иш ўрни),

- 6 та савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси  (31 та иш ўрни),

- 1 та 60 ўринли меҳмонхона (18 та иш ўрни),

- 1 та спорт ва соғломлаштириш комплекси (15 та иш ўрни),

- 1 та истироҳат боғи (5 та иш ўрини) ташкил этилади.

Қўшимча равишда  ишсизларни бандлигини таъминлаш мақсадида 4,0 гектар ер  майдонига  кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 22 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига
80,0 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилади ҳамда 450 та янги иш ўринлари яратилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида 4 та давлат муассасалари (135 та иш ўрни), 15 та маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси (155 та иш ўрни) ва 22 та саноат корхоналари
(450 та иш ўрни) ташкил этилади. Натижада “Янги Ўзбекистон” массивида истиқомад қилувчи 740 нафар аҳоли иш билан таъминланади. 

“Янги Ўзбекистон” массивини  ташқи мухандислик тармоқлари билан таъминлаш учун 26,5 млрд.сўм маблағ талаб этилади.

Хурматли депутатлар !

Туманда таълим сифатини оширишда биринчи ўринда мактабгача таълимга эътибор қаратишдан бошлаш лозим.

2022 йилда инвестиция ва обод қишлоқ дастурлари асосида  4 та, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 6 та давлат хусусий-шериклик, 2 та хусуссий, 90 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, туманимизнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган МФЙларда 6 та 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотлари қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлиб,                   2022 йилнинг 1-чорагида ўз фаолиятини бошлайди. Амалга ошириладиган ишлар натижасида мактабгача  таълим қамрови 75 % га етказилади.

Халқ таълими соҳасида гапирадиган бўлсак,

 

2022 йилда соҳада қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб,

  1. Инвестиция дастурига тушган 6 та умумтаълим мактабини куриш ва таъмирлаш,
  2. 400 дан ортиқ педагог йўналишида олий таълим муассасалари тамомлаётган 4-босқич талабаларини тумандаги кадрларга эхтиёжи бўлган умумтаълим муассасаларига қамраб олиш;
  3. Қўшни вилоят ва туманлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб этиш;
  4. 0,9 коэффецентдан паст бўлган 7 та умумтаълим мактаби худудидан хусусий сектор ҳисобига янги мактаб ташкил этиш;
  5. Умумтаълим мактабларини 11-синфини тамомлаётган 6340 нафар битирувчиларни камида 35-40 % ни олий таълим муассасаларига қамраб олиш;
  6. 2022-2023 ўқув йилида туманда СамДУ филиалини ишга тушириш натижада таълим сифатини оширишга эришиш кўзда тутилган.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

Албатта, бундай олий мақсадларга эришиш барчамиздан фидойилик ва машаққатли меҳнатни, катта синовлардан ўтишни, юртбошимиз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттиришни, юксак ватанпарварликни, бир ёқадан бош чиқариб, бирдамлик билан баҳамжиҳат ҳаракат қилишни талаб этади.

Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.

Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳолисини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборокбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, бахт ва саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15