Ургут тумани ҳокими иштирокида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 

Ишга жойлаштириш дастури 2 769 тага режалаштирилган бўлиб амалда 2 864 тага 103,4 % га бажарилган шундан 1 331 нафари хотин қизлар 999 нафари ёшларни ташкил этади.

Касбга ўқитиш дастури 659 тага режалаштирилган бўлиб амалда 664 тага 100,8 % га бажарилган шундан 197 нафари хотин қизлар 164 нафари ёшларни ташкил этади.

Жамоат иши дастури 546 тага режалаштирилган бўлиб амалда 549 тага 100,5 % га бажарилган шундан 79 нафари хотин қизлар 144 нафари ёшларни ташкил этади.

Шахсий томорқа хўжаликларида бандлигини таъминлаш учун 286 нафар фуқароларга субсидия маблағлари ажратилиб 3 нафар фуқароларга иссиқхоналар қуриб берилган, шундан 1 нафари хотин қизлар 1 нафари ёшларни ташкил этади, 245 нафарига уруғ кучатлар берилган шундан 209 нафари хотин қизлар 64 нафари ёшларни ташкил этади 37-нафари ҳунарманд сифатида рўйхатдан ўтишлари учун субсидиялар ажратилган, шундан 23 нафари хотин қизлар 3 нафари ёшларни ташкил этади 1 нафар хотин-қизга ўз фаолиятини бошлаши учун субсидия асосида асбоб-ускуна олиб берилган, 2 та иш берувчи корхоналар томонидан 2 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга қабул қилганлигисабабли субсидия маблағлари тўлаб берилган.

2022 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 16 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”ларида жами 411 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1 519 дан ортиқ бўш ва квота иш ўринлари билан қатнашган. Жами тадбирларда 678 нафардан ортиқ фуқаролар жалб қилинган бўлиб, шундан 213 нафари хотин қизлар 294 нафари ёшларни ташкил этади тадбир якуни билан 279 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилган. Йўлланма берилганларнинг 115 нафари ёшлар, 102 нафари хотин қизлар 1 нафар жазо муддатини ўтаб қайтганлар 9 нафари вақтинчалик хорижий давлатларда ишлаб қайтиб келганлар, 384 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилг

Ҳозирги кунда туман бўйича жами 2 316 дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд.

Шундан;

-1500 таси ишлабчиқариш яни саноат корхоналарида;

-8 таси Электрик-газ пайвандловчи;

-184 таси Ўқитувчи, педагог;

-13 таси тарбиячи, кутубхоначи;

-67 таси Шифокор, бошшифокор;

-2 таси ҳисобчи-бош иқтисодчи;

-5 таси Мутахассис,бош мутахассис;

-20 таси назоратчи ва қолган 517 таси қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишчи касбларига тўғри келади ва кулгусида ҳам бу каби саъй-ҳаракатлар давом эттирилиши таъкидланди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15