ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

 

Бугун Тойлоқ туманида жойлашган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг 69932 ҳарбий қисмида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда "14 январь Ватан ҳимоячилар куни" муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов ҳамда секторлар раҳбарлари, Тойлоқ тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, Булунғур ва Жомбой туман ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг тегишли буйруғи билан 69932 ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг «Намунали хизматлари учун кўкрак нишон»лари ҳамда «Фахрий ёрлиқ»лари ҳамда Тойлоқ, Ургут, Булунғур,  Жомбой туман ҳокимларининг  фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали қўл жанги чиқишлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўтказилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15