«КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ» ДОИРАСИДА КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

 Мамлакатимизда "Халқаро кексалар куни" муносабати билан "Кексалар ҳафталиги"  ўтказилмоқда. Вилоятимизда ҳам мазкур ҳафталик доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кексаларга бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар ва маданий тадбирлар ўтқазилиб, кексаларимиз ҳолидан хабар олинмоқда. 
     «Кексалар ҳафталиги»га Самарқанд вилоятидаги ташкилот ва муассасалар, жамоатчилик фаоллари билан бир қаторда Вилоят маҳаллалар кенгаши ва вилоят «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳам бевосита қатнашмоқда. 
     Кенгаш ташаббуси билан Ургут «Мурувват» ва Самарқанд «Саховат» кексалар ва ногиронлар интернат уйларига ташриф амалга оширилди ва у ердаги қариялар аҳволидан хабар олинди. Ташриф доирасида ушбу муассасалардаги 350га якин қария отахон ва онахонларга ҳомийлик ёрдами сифатида кийим-кечаклар тақдим этилди.

2015-2019 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15