Улуғ ватан уруши фахрийси: Тинчлик қадрини бизлардан сўранг...

Image_tadbir: 

Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз.

Ургут тумани ҳокимлиги томонидан ҳам доимий равишда туманимизда истиқомат қилувчи улуғ ватан уруши қатнашчисининг ҳолидан хабар олиниб, яқиндан кўмак бериб келинмоқда.
 
Жумладан бугун 14 январ куни ҳам Ургут тумани ҳокимлиги мутасадиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бурон бобо Гадоевнинг хонадонларига борилиб холидан хабар олдилар,  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни» билан табрикладилар.

Бурон бобо суҳбат давомида жанг майдонида бўлган воқеалардан сўзлаб берди. 
 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15