Уятли расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

2021 йил 16 январь куни Ургут тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида яшовчи Х. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фотосуратлари борлиги, ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2020 йил 17 январь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд-Тошкент” автобекати олдида ўтказилган тезкор-тадбир давомида Х.У. ариза муаллифидан қонунга хилоф равишда 500 АҚШ доллари ва 1,6 миллион сўм пулларни олиб, уятсиз фотосуратлари мавжуд бўлган телефон аппаратини Х. га берган вақтида жиноят устида қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15