СамДУнинг Ургут филиалида талабаларни қабул қилишга тайёргарлик кўрилмоқда

Image_tadbir: 

 

Хабар берганимиздек, Муҳтарам Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан, туманимизда СамДУнинг "Ургут филиали" ташкил этилган эди. Ҳозирда ушбу муассасада 2022-йил ўқув мавсумидан бошлаб талабаларни қабул қилиш ва улар учун барча шароитларни яратиш мақсадида филиалга тегишли бўлган бино ва иншоотлар туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўлиқ қайта таъмирланмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Б.Жабборов бошчилигида таълим даргоҳида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари кўздан кечирилиб, олиб борилаётган таъмирлаш ишларини сифатли қилиб ўз вақтида бажариш бўйича масъулларга кўрсатма ва  топшириқлар берилди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15