Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди

Аввал хабар берганимиздек Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари Ургут туманида  бўлиб аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, аҳолига  муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича туманда қилиниши зарур бўлган ишлар, уй-жой, мактаб, боғча, тиббиёт, маданият, спорт муассасалари, ички йўллар, ичимлик суви, электр газ каби туман аҳолисини қийнаб келаётган кўплаб масалалар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15