Events

Навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви Ипакли ҳудудида бўлиб ўтди

 

Ўтказилган учрашувда ушбу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Image_tadbir: 

Ўзининг хурмоча қилиқлари билан машҳурликни истаган ҳайдовчи жазоланди

 

Жорий йилнинг 11 январь куни тахминан соат 16:00лар атрофида Ургут тумани Гўс маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг С.А бошқарувида бўлган давлат рақами 30 О 454 U А нексия 2 русумли автомобилни марказий кўчалар бўйлаб, ўзгалар ва ўзининг ҳаётига хавф туғдириб ҳаракатлангани учун Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Image_tadbir: 

Эзгу касб вакиллари учун байрам тадбири ташкил этилди

 

Ургут тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда тоза ҳудуд давлат унитар корхонаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда, туман ҳокими Ботир Жабборов сўзга чиқиб, барча машаққатли касб эгаларини кириб келаётган янги йил билан табриклаб, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Image_tadbir: 
2015-2023 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15