Events

Бош прокуратура ишчи гуруҳи Ургут туманида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ишчи гуруҳи томонидан, Ургут туманида 2022-2023 йилларда қиш ва баҳор мавсумида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларидан яратилган захиралар аҳволи билан танишишди.
 

Image_tadbir: 

АЗИЗ УРГУТЛИКЛАР!

 

Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси Туғруқ мажмуаси 2022 йил 12 октябрь кунидан бошлаб, таъмирлаш ва ювиш ишлари олиб борилиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. 

Шу сабабдан, барча ҳомиладор аёлларни ўзларига яқин масофада жойлашган Самарқанд шаҳри, Тойлок тумани, туман ҳудудидаги Жартепа ва Навоий туғруқ бўлимларига ташриф буюришларини сўраймиз. 

Жуда шошилинч ҳолатларда муаммоларга дуч келсангиз қуйидаги  99 333 2292.  
99 777 1052 рақамларга қўнғироқ қилишларингиз мумкин.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 

Янги Ўзбекистон массивида олиб борилаётган ишлар раҳбарлар томонидан муҳокама этилди

Ургут тумани Мерганча маҳалласида жойлашган "Янги Ўзбекистон массиви"да барпо этилаётган кўп қаватли тураржойлар ва ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини замонавий талаб ва меъёрлар асосида бажариш масалаларида кўрсатмалар берилди.

Image_tadbir: 

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР

Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган туман педагогика коллежи биносида туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшлар дафтарига рўйхатга олинган тумандаги 75 нафар хотин-қизларга, ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида моттоарра, инкубатор, тикиш машинаси, электр печ каби жиҳозлар топширилди.

 

Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов иштирок этди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15