Ургут тумани ҳокими М.Турдиевнинг  кириб келаётган қут-барака ойи Рамазони шариф муносабати билан Ургут тумани аҳлига табриги. 

 

Муқадас ой бу йил бутун дунёни қамраб олаётган кўринмас ёв коронавирус таҳдиди авж олаётган паллага тўғри келди. Барчангизни хабарингиз бор ушбу вирусни жиловлаш,  оқибатини бартараф этиш учун давлатимиз томонидан кенг қамровли чора тадбирлар олиб борилмоқда. Бунинг учун катта миқдорда маблағлар, катта куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Муҳими халқимиз ушбу синовли кунларда қийналиб қолмаслиги учун ижтимоий ҳимоя чоралари кўрилмоқда. 

Азиз ургутликлар!

Бугунги синовли кунлардан талофатларсиз, ёруғ юз билан ўтиб олиш ҳар биримизга боғлиқ. Энг муҳими оқибат, мурувват, бағрикенглик каби фазилатларимиз ҳеч қачон завол топмасин. Зеро муқаддас динимиз ҳам бизни эзгу амаллар қилишга ундайди.

Рамазон ойи муносабати билан сизларга самимий табрикларимни йўллар эканман оилангизга тинчлик хотиржамлик, турмушингизга файзу барака тилаб қоламан.

Рамазонингиз муборак бўлсин!

Image_elon: 
2015-2020 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15