“URGAZ” МЧЖда карантин қоидаларига амал қилиняптими? 

 

        Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 июнь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши жуда муҳимлиги айтиб ўтилди. Дарҳақиқат, бугунги кунда жамиятдаги вазият карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иқтисодиётни ҳам ривожлантиришни тақозо қилмоқда.

        Карантин даврида фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини тиклашда, муаммоларини ечишда кўмак, ёрдам керак. Шу ўринда айтиш жоизки, тумандаги корхоналар тўла қувват билан ишласа, иш ўринлари ҳам кўпаяди.   Ҳозирда карантин сабаб моддий етишмовчиликка учраган  аҳоли иш билан таъминланади. Шу боис ҳам,  Ургут ЭИЗ худудида фаолият юритаётган “URGAZ” МЧЖ шулар жумласидан. Ушбу корхонада бугунги кунда 500 нафарга яқин ишчи-хизматчилари карантин тартиблари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда меҳнат қилиб келишмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15