Қўғирчоқ театри  кўрик танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Image_tadbir: 

Аввал хабар берганимиздек, Ургут тумани халқ таълими бўлимининг "Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўғирчоқ театри кўрик танловини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2-сектор ҳудудида жойлашган 48 - умумий ўрта таълим мактабида умумий ўрта таълим мактабларининг 5-7, 8-9 синф ва 10-11 синф ўқувчилари ўртасида ушбу кўрик танловининг навбатдаги ҳудудий босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.  

Унга кўра Баркамол авлод болалар мактаби олий ўринга, 39, 59,65 ва 125 умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари I ўринга муносиб деб топилди. 

Кўрик танлов ғолибларига тадбир ташкилотчилари томонидан 1 даражали дипломлар билан тақдирланиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Танловнинг ҳудудий босқичи давом этмоқда.  

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15