Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 25 март куни Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўртатаълим мактаби фаоллар залида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Қабулда 440 нафарга яқин фуқаролардан турли мазмундаги 240 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 30 нафар мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 20 нафар мурожаат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси муддат талаб қилганлиги боис қатъий назоратга олинди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15