МАҲАЛЛАЛАРДА ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ

Image_tadbir: 

Муборак Рамазон ойи ҳам ўз якунига етди. Бу муқаддас ойда ҳар ким савоб ишга қўл уриб, атрофдагилар кўнглини кўтаришга, яқинлари ҳолидан хабар олишга шошилади.
Ана шундай эзгу ниятни кўнглига туккан хушовоз хонанда Шароф Муқимов туманимизга ташриф буюриб, мухлисларига ўзининг хайрия концертини тақдим этди.
Кун бўйи давом этган концерт дастури дастлаб Тўрткўл, сўнгра Мирзабоғлон-Чеп маҳалласи бўйлаб намойиш этилди.
Концертда Шароф Муқимов билан бирга навоийлик ёш истеъдодли хонанда Дилдора Кулузоқова ҳам иштирок этиб, ёқимли овози билан томошабинлар кўнглини чоғ этди.
- Бугун бир бора концертига киришни орзу қилиб юрган санъаткоримизнинг ўзи қишлоғимизга келиб, хайрия концерти ўтказиб бераётгани биз ёшлар учун катта бахт. Шароф Муқимовнинг дастхати туширилган қўлимдаги ушбу эсдалик бир умрга севимли хонандамни менга эслатиб туради, - дейди 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бобомурод Тошпўлатов.
С.ҚАЮМОВА

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15