Events

Республикамизда 5 майдан 5 июнгача «Оилаларни мустаҳкамлаш» ойлиги эълон қилинган бўлиб, 5 май куни Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Педагогика коллежида «Янги Ўзбекистон ибратли оиласи» кўрик тадбирининг туман босқичи ўтказилди.

Республикамизда 5 майдан 5 июнгача «Оилаларни мустаҳкамлаш» ойлиги эълон қилинган бўлиб, 5 май куни Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Педагогика коллежида «Янги Ўзбекистон ибратли оиласи» кўрик тадбирининг туман босқичи ўтказилди.

Шунингдек хотира турнири ҳамда уч авлод учрашувлари ҳам бирга ташкил этилиб, кўтаринки рухда ўтди.

Хотира турнирида узоқ йиллар туманда обрў эътиборга сазовор ҳалол хизмат қилиб, ўзидан яхши ном қозонган (марҳума) хотин-қизлар номлари ҳам хотирланди.

Image_tadbir: 

Самарқанд вилоят прокурори Ургут туманидаги тоифаларга ажратилган ёшлар билан учрашди

Бугун вилоят прокурори Ж.Ҳатамов туманда истиқомат қилиб келаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари асосида тоифаларга ажратилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тинглади. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш мақсадида, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Image_tadbir: 

Навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви Ипакли ҳудудида бўлиб ўтди

 

Ўтказилган учрашувда ушбу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15