Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва масалага алоқадор  ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 16 апрелдаги 01-16/622-сонли хатига асосан туман сектор раҳбарларининг “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаси ҳақида”ги маъруза ва тақдимотлари тингланди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларининг омлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ургут тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги  кўчаларга ва аҳоли пунктларига янги ном бериш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15