ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ УЧУН ЗАРУР ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев, вилоят ҳокимлигидан бириктирилган масъул ходим А.Очилов билан биргаликда сектор штабида ҳудуддаги МФЙлар раислари, АБКМ масъул ходимлари ҳамда сектор аъзолари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказиб, унда Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларга кўра, Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг ишсиз аъзоларини бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратиш борасида тузилган "Вақтинчалик тартиб"нинг умумий қоидалари ва мазмун-моҳияти билан таништириб, масъулларга вақтинчалик тартибда кўрсатилган талаблар бўйича сектор штабига белгиланган муддатларда маълумот тақдим қилиб боришлари ҳақида  кўрсатмалар бериб ижроси назоратга олинди.     

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15