Туман ҳокимлиги ҳодимлари иштирокида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди

 

        Унда ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Азамат Туроновнинг ахбороти тингланди.
        Туманда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ишларини ташкиллаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилиб, келгусидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15