Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов 1976 йил 17 июлда Ургут туманида туғилган.

У 1998 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1998 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими ходими лавозимидан бошлаган.
Зайниддин Эшонқулов 2006 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тафтиш ҳайъати раиси, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Қутлуғ сана муносабати билан Зайниддин домла Эшонқуловни чин қалбдан табриклаймиз!

Image_elon: