Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар статистик рақамларда

 

        Ургут туманида 2020 йилнинг 1 июлъ ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 43 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 43 тани ташкил этмоқда.

 Жорий йилнинг январь-май ойларида 1 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилди. 
       Фаолият кўрсатаётган 43 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми яъни, 34 таси саноат соҳасига, 5 таси савдо соҳасига, 2 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига,  1 таси қурилиш соҳасига ҳамда 1 таси бошқа  соҳаларга тўғри келмоқда.                
       Фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисмини яъни 17 таси Хитой Халқ Республикасига, 7 таси Туркия Республикасига, 8 таси Россия Федерациясига,  1 таси Америка Қўшма Штатларига, 4 таси Эрон Ислом Республикасига, 1 таси Қозоғистон Республикасига, 1 таси Латвия Республикасига, 1 таси Покистон Ислом Республикасига, 1 таси Полша Республикасига, 2 таси Тожикистон Республикасига тўғри келмоқда. 
       
       Ургут туман статистика бўлими

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15