Маълумот тариқасида Эслатма Республика махсус комиссияси АХБОРОТИДАН

 

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилган.
Туман ҳудудида автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилган.
Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиши белгиланган.
Мақсадсиз юрган фуқароларга чоралар қатъий бўлади.

Сизга берилаётган енгилликни нотўғри талқин қилманг! Онгли равишда карантин чекловларига риоя қилинг!
 
Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15