Ургут тумани маъмурий суди фаолияти юзасидан депутатларга ахборот берди

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги 8-сессиясида 18 та масала кўриб чиқилди.

Сессия давомида жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий судлари ҳамда Ургут тумани маъмурий судининг 2020 йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Ургут тумани маъмурий суди раиси Акмал Алимов ахборотида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича судга жами 936 нафар шахсга нисбатан 796 та маъмурий иш келиб тушганлигини қайд этди.

Суд томонидан 540 та шахсга нисбатан 480 та маъмурий иш бўйича жазо қўлланилган. Улардан 437 та шахсга нисбатан 387 та иш бўйича жарима жазоси, 2 та шахсга 2 та иш бўйича махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 101 та шахсга 91 та иш бўйича маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган.

Ургут тумани маъмурий суди томонидан 341 та шахсга нисбатан нисбатан 304 та иш сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Ушбу даврда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 41 та маъмурий иш кўрилган. Улардан 31 та иш қаноатлантирилган ва 5 та иш қаноатлантиришдан рад қилинган, 5 та иш тугатилган. Ушбу кўрилган ишлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганида, уларнинг 22 таси маъмурий органлар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар, 19 таси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд мансабдор шахснинг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ташкил қилади.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15