Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга ўз бизнесини йўлга қўйиш учун имкониятлар яратиш долзарб масала

Бугунги мураккаб вазиятда аҳоли бандлигини, хусусан, вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада барча ҳудудларда “Ҳар бир ёшга – бир гектар”, “Ёшлар кооперацияси”, “Ёшлар боғи” каби лойиҳаларда юзлаб ёшлар фаол иштирок этаётгани қувонарлидир. 

Ургут туманида ҳам бу борада кўплаб мақсадли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу кунларда ана шундай хайрли ишлардан яна бири амалга оширилиши режалаштириб олинди. Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан Камангарон маҳалласи худудидан хозирги кунда қаровсиз холатда бўш турган ер майдонидан ушбу маҳаллада яшовчи 100 нафардан ортиқ ёшларга замонавий иссиқхоналар ташкил этиш учун ажратиб берилиши белгиланди.

  Бу орқали туманимиз ёшларининг яна бир гуруҳи ажратиб берилган ер майдонларида самарали фойдаланиб қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўладилар.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15