Бугун Халқаро ёшлар куни

Бугун Халқаро ёшлар куни

1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 54/120-сонли резолюцияси билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш ҳақидаги  тавсиясини маъқуллади.

Ушбу кунда жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга оид масалаларга яна бир бор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, миллий қонунчилигимизга кўра 30 июнь Ўзбекистон Республикасида Ёшлар куни этиб белгиланган.

Шунингдек, жорий йил 30 июнда Президент Фармонига асосан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15