Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Image_tadbir: 

Самарқанд вилояти прокурорининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ургут тумани “Санчиқул” МФЙ да сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда жами 214 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 56 масалани ўз ичига олган 146 та мурожаатлар келиб тушди.

Шулардан 44 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 24 тасига тушунтириш берилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиб, якуни бўйича мурожаат муаллифига асослантирилган жавоб хатлари юборилиши кўрсатиб ўтилди.

Қабул сўнгида 5 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан (ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқ таёқлар) топширилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15