Бунга нима дейсиз??

Туманимизда олиб борилаётган қурилиш-ободончилик, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда Ургут истироҳат боғининг ёнгинасида жойлашган Амфитеатрнинг бугунги ҳолатига қандай баҳо беришни ўйлаб қоласан киши.

Туманимизнинг  Қоқ марказида одамлар дам олиш мақсадида ташриф буюрадиган Бюджет маблағлари ҳисобидан қуриб битказилган Амфитеатрнинг ҳозирда қай даражадалигини кўриб баҳо бериш қийин эмас.

Масъул шахсларнинг кўзи қаёқда? 
Наҳотки шу ҳолатни шу вақтгача кўришмаган бўлишса?
Ким масъул ушбу Амфитеатрга?
Бу ҳолатга ким жавоб беради?
Саволлар жуда кўп лекин жавоб ёқ 
Кимдир ушбу бинони қўриқлайдими ўзи?

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати масъуллардан қуйидаги саволларга қонуний  жавоб беришни  кутиб қоламиз.

Масъулларнинг масъулиятини ошириш учун нима қилиш керак ўзи? 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15