Спортчиларимиз – Жаҳон ареналарида

Image_tadbir: 

13-15 апрель кунлари Италия давлатининг Пьедилуко шаҳрида спортнинг академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Ҳалқаро турнери бўлиб ўтди.

Ушбу спорт мусобақасида Европа, Африка, Америка ва Осиё қитъаларида жойлашган 28 та давлатлардан спортчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада Тойлоқ Олимпия захиралари коллежининг 5 нафар ўқувчилари: Усмонов Зафар, Ҳакимов Шероз, Рахимов Отамурод, Бахриев Достонжон ва Нажмиев Шохжаҳонлар иштирок этишиб, М-8+  бошқарувда 3-уринни эгаллашди ҳамда 2018 йилнинг август ойида Индонизия давлатининг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган XXVIII – Осиё уйинларига йўлланмани қўлга киритишди.

Шу билан бирга,  коллежнинг 2 босқич ўқувчиси Давронов Давуржон икки кишилик JM2-қайиқда иштирок этиб, Аргентина давлатининг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтадиган III-Олимпия уйинлари мусобоқасига йўлланмани қўлга киритди.

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15