Қишлоқ хўжалиги масъуллари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида бугун тумандаги Агрофирма ҳамда қишлоқ хўжалиги раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида агрофирма раҳбарларига ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан эканлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида фермер хўжаликларининг қарздорлигини ундириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Ушбу қарздорликларнинг ундирилиши нафақа, пенсия, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида хар бир масъулга аниқ устувор вазифалар юклатилди ҳамда ижроси назоратга олинди

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15