“БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ЭКСТРИМИЗМГА ҚАРШИМИЗ” 

Image_tadbir: 

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туманида ҳам қатор амалий ишларга қўл урилмоқда.

Ургут тумани Етти уйлик маҳалласида спортнинг мини футбол тури бўйича финал ўйини ўтказилди. Бу турда Ғўс маҳалласида жойлашган маҳаллалардан таркиб топган 24 та жамоадан 2 та финалга чиқган жамоа куч синашди.

Ушбу жамоалардан Сойгузар маҳалласининг “SOY CITY” жамоаси финалда ғолибликни қўлга киритди.

Бугунги мусобақамиздан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида оммавий-спорт ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилишдан иборат. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15