Туман ҳокими Ботир Жабборовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга қисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири. 

Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 24 декабрь куни Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ДХХ, сектор раҳбарлари, шунингдек, ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабул давомида 200 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Қабулда 122 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва таъмирлаш, электр энергияси билан таъминлаш масалалари ташкил қилади.

Мурожаатчиларнинг айрим муаммолари  жойида бартараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15