Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Image_tadbir: 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Бугун 28 декабрь куни Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг  навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу қабул давомида 5 нафар тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15