“Обод ва хавфсиз маҳалла” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

Ургут туманидаги 149 - умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мамлакатимиз Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақ садида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 103 нафар маҳалла мутасаддилари иштирок этди. 

Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов маҳалланинг жамиятимиздаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 44 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15