“Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди 

Ёшларни миллийлик руҳи ва аждодларга муносиб авлод сифатида тарбиялаш учун уларни аввало, моддий ва маънавий бойликларимиз билан яқиндан таништириш, бу борадаги қарашларини ижобий томонлама шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада туманимизда манзилли тарзда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан жорий йилнинг 5 январ куни Ургут туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи Ургут туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ургут туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳамкорлигида туманимиздаги 85-умум таълим мактабида, туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ҳамда  уюшмаган ёшларнинг қишки таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш  мақсадида “Ёшлар форуми” ҳамда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда харбий қисмда мавжуд бўлган қурол-аслаҳалар намойиши ўқувчи ва ёшларни харбий ватанпарварликка бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15