ХАЛҚ РОЗИ БЎЛСА – ИШДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

Туманимизнинг  чегара олди ҳудуди аҳолисини ижтимоий аҳволини ўрганиш ва уларнинг қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Жорий йилнинг 7 январь куни қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган "Мирзабоғлон Чеп" маҳалласининг "Турк Шўрново" қишлоғи аҳолисига туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан 30 тонна кўмир ёқилғиси, 30 га яқин янги маиший газ баллонлари ҳамда 210 та маиший газ баллонлари суюлтирилган газ баллонларига алмаштириб берилди.

Аҳоли турмуш тарзини ўзгартириш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида маҳалладаги 1 км ички тупроқ йўллари 21 та махсус автомашинал ёрдамида тош қопламали йўлларга айлантириш ишлари амалга оширилди, 1 та трансформатор таъмирланиб, 50 дан ортиқ электр таянч устунлари рақамланди, 12 000 литр  тоза ичимлик суви аҳоли хонадонларига етказилди. Ушбу ҳайрли ишларга 40 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Бундан ташқари, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 9 та олий тоифали, 3 та шифокор, 14 та ўрта тиббий ходимлар жалб этилган ҳолда, 3 та қишлоқ аҳолисининг 300 дан ортиқ фуқаролари чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра фуқароларнинг 24 нафарига туман марказий шифохонасига, 2 нафарига вилоят шифохоналарига йўлланмалар берилди. Шунингдек, 95 нафар фуқарога амбулатор даволаниш учун тавсиялар берилди ва 15 нафар фуқаролар бепул дори дармон воситалари билан таъминланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15