Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак!

Image_tadbir: 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.  Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Ургут тумани хокими биринчи сектор раҳбари Ботир Жабборов туман ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Ўтказилган мазкур қабулда ишга жойлашиш, моддий ёрдам тайинлаш, уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалаларида жами 25 нафар мурожаат қабул қилиниб, шундан 3 нафар мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 9 нафар мурожаат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган 13 нафар мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги боис қатъий назоратга олинди..  

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15