"КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДУРМАН ЎША!" 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тайлоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л. Яхшиликов, Ургут тумани ҳокими Б. Жабборов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров Жомбой тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, туманлар ҳокимлари сўзга чиқишди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини тадбриклаб, Ватан ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга ўзини бағишлаган мард ҳарбий хизматчиларни давлатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида олиб бораётган хизматлари учун чуқур миннатдорчилик билдиришди ва ҳарбий тайёргарлик жараёнида алоҳида муваффақиятларга эришган, она Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ўзларининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширишди. 

Шунингдек, Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлаш ҳамда ёшлар онгига ҳарбий ватанпарварлик туйғусини чуқур сингдириш мақсадида ўтказилган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказилишида яқиндан ёрдам берганлиги учун Ургут туман ҳокими Б. Жабборов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда Жомбой тумани ҳокими Қ.Собировлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд  вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

Шундан сўнг, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир якунида меҳмонлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароит ва қурол-аслаҳалар кўргазмасини кўздан кечиришди.  

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15