Туманимизнинг “Сой Ғўс“ маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Image_tadbir: 

Ургут туманининг Сой Ғўс маҳалласи 2021 йил бошидан туманнинг олис чекка ҳудуди сифатида “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, қисқа муддатда маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида белгиланган “Йўл харитаси”га асосан 2021 йилнинг 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Б.Парпиев бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан 5 та гуруҳ ташкил қилинган ҳолда ҳар бир гуруҳда 60-70 нафар кўнгиллилар томонидан умумхалқ ҳашарлари ташкил этилиб, маҳалла ҳудудидаги аҳоли хонадонларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. 

Ушбу хайрли ишда туман ташкилотлари ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, туман “Сув Оқова” ДУК томонидан ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, аҳоли хонадонларининг ичимлик сувига бўлган муаммолари бартараф этилди. 

Туман Ёнғинга қарши кураш жамияти томонидан аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 450 та хонадон дудбўронлари тозаланди.

Туман соғлиқни сақлаш бўлими томонидан 300 дан ортиқ фуқаролар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Маҳалла ҳудудидаги таъмирталаб бўлган симёғочларнинг 68 таси ўрнига янги симёғочлар ҳамда 1 дона янги трансформатор ўрнатилди, 2 км оптик толали интернет тармоғи тортилди. 

Аҳолига 350 та суюлтирилган газ балонлар етказилди. Маҳалланинг 8 км ички йўллари тош қопламали йўлларга айлантирилди.

Шу билан бирга, маҳалла ҳудудидаги Қишлоқ врачлик пунктига “Дамас” русумли 1 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси ва маҳалла ҳудудидаги ўқувчиларнинг мактабга қатнаши учун “Ота йўл” русумли автобус ажратилди.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15