Иш излаяпсизми?

Унда бўш иш ўринлари ярмаркасига қатнашинг!

Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади. 

Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади. 

Шунингдек,тадбиркорлар, тижорат банклари масъуллари ва экспертлардан зарур тавсиялар олишингиз мумкин.

Манзил: Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида

Тадбир вақти: 10 февраль, соат 10:00

Марҳамат, иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!
 

Image_elon: 
2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15