Ургут туман ОЗОДАБЕГИМ ЧОЙХОНАСИДА янги йил дастурхони ёзилди

Ургут туман ҳокимлиги раҳбарлигида, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман ИИБ, туман ИИБ ЁХБ, туман ИИБ ЙҲХБ, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “ОЗОДАБЕГИМ ЧОЙХОНАСИ”да 2016 йил 29 декабр куни ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик  

1. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 19 декабрдаги 02/3-118 сонли йиғилиш баёнига асосан Ургут туманида “Президент арчаси” тадбирлари 2016 йил 29 декабрда  тумандаги Озодабегим базмгоҳида ўтказилигши режалаштирилди. Тадбирга туман маҳаллаларидаги ота-она қаровисиз қолган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда мустақиллик йилларида Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юртимиз барқарорлиги йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати тизимлари ходимлари фарзандларини таклиф этилди.

Жумладан тадбирга таклиф этилганларнинг жами сони: 250 нафар;

Шундан:

-Ота-она қаровисиз қолган чин етимлар сони 63 нафар;

-Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари 84 нафар;

-ИИБ томонидан профилактик назоратга олинган оила фарзандлари 17 нафар;

-Профилактик рўйхатга олинган болалар 24 нафар;

-Жазо муддатини ўтаётган оила фарзандлари 30 нафар;

-Васийлик тайинланган болалар 14 нафар;

-Ички ишлар идоралари ходимлари фарзандлари 18 нафарни ташкил қилди.

         Тадбирга жалб этилган 250 нафар боладан 63 нафарига Президент совғаси ҳамда қолган иштирокчиларга 9,5 млн сўмлик ҳомийлар томонидан иссиқ кийимлар, байрам совғалари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилиши берилиши белгилаб олинди.

         Тумандаги истироҳат боғида баландлиги 13 метр  Янги йил арчаси ўрнатилиб хавфсизлиги таъминланган. 2016 йил 20 декабрдан 2017 йил 8 январгача 3 сеансда олиб борилмоқда.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15