Жорий йилда Ургутда  2 минг гектар ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида амалий тадбирлар бошлаб юборилди.

Белгиланган манзилли дастурга кўра, 2021 йилда боғ-токзор ва сабзавот майдонларида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича қўшимча 2000 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шу жумладан, 500 гектар боғ, 1200 гектар токзор, 200  гектар сабзавот майдонларида томчилатиб суғориш, 100 гектар ер майдонида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилади.

Мазкур дастур асосида сув тежовчи технологияларни жорий этишни ташкил этиш бўйича тумандаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Замонавий сув тежовчи ускуналарни келтириш ва ўрнатиш тадбирлари “Омад старт” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

“Ўзагроинспекция”нинг Ургут тумани бўлими томонидан 88 та фермер хўжаликларининг кредит йиғма жилдлари шакллантирилиб, 20 таси АТ “Агробанк” Ургут туман филиалига ва 20 таси эса ТИФ “Миллий банк”нинг Ургут филиалига тақдим этилди. 

Айни кунларда тумандаги 6 та фермер хўжалигида “Омад старт” МЧЖ томонидан жами 153,5 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагиларни жадал ривожлантириш ва лойиҳаларни ўз вақтида якунланишини таъминлаш мақсадида Инспекция органлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

“Ўзагроинспекция” Ургут туман бўлими

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15