Ургутда “Ҳоким кубоги” ўтказилди

Image_tadbir: 

Туманимизда ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш ҳамда спорт соҳасидаги салоҳиятларини намоён этишга қаратилган спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бугун Ургут туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Футбол бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида Ургут тумани “Ҳоким кубоги” ўтказилди. 

Мусобақада “Ҳоким кубоги”ни Этак Бешкапа МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари  жамоаси қўлга киритган бўлса, 2 ўринни Жартепа МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари жамоаси ҳамда 3-ўринга тумандаги Ўрамас МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари жамоаси лойиқ топилди. 

Ғолиб жамоаларга туман ҳокими Ботир Жабборовнинг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари туман ҳокимининг ўринбосари Жавлон Хайдаров томонидан топширди.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15