УРГУТДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ КЕНГАЙТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда жами; 3000 гектар ер майдонида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 15 февраль куни "Акрамобод замини бахори" фермер хўжалиги дала майдонида сув тежаш технологияларини амалиётга жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.  

Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Тугалов, туман ИИО ФМБ бошлиғи Отабек.Жалилов, Самарқанд вилояти Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов,соҳага тегишли идоралар ҳамда тижорат банклари раҳбарлари, сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар (Туркия давлатининг Toros Sulama корхонаси раҳбарияти, “Самарқанд махсус сув пудрат”, “Active busenes pro”, МЧЖларнинг раҳбарлари), агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15