«Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди

Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда туман Прокуратураси билан биргаликда тумандаги меҳнат бозорининг барқарорлашувига эришишни мақсад қилган ҳолда, банд бўлмаган аҳоли қатламлари, айниқса хотин-қизлар, ёшлар ва бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашаолмайдиган фуқароларнинг меҳнат бозорида самарали мослашувини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, туманимизнинг 2-сектор штабида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда навбатдаги «Бўш иш ўринлари» ярмаркаси ўтказилди. 

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 45 та корхона, ташкилот ва муассасалар 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда 200 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар (шундан 50 нафари аёллар, 150 нафари ёшлар) қатнашди. 

Тадбир давомида 45 нафар фуқароларга касбга ўқитиш ва меҳнат қонунчилиги юзасидан турли маслаҳатлар, 23 нафар фуқарога турли бўш иш ўринлари учун йўлланмалар берилди.