Васийлик ва ҳомийлик: фарқи нимада?

Васийлик - 14 ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Ҳомийлик — 14 ёшдан 18 саккиз ёшгача бўлган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин.

"Мадад" ННТ билан ҳамкорликда тайёрланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15