Гўзаллик фаслида ободонлаштириш ишлари авжида

Image_tadbir: 

Юртимизга гўзаллик фасли бўлмиш баҳор кириб келди. Қалби гўзалликка, эзгуликка ошно инсон борки, байрамлар фаслида теварак атрофини обод қилишга, кузги, қишки ғубордан тозалашга шошади.

Хусусан, бугун Ургут тумани бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, оммавий ҳашар жараёнлари давом этмоқда.

Ўтказилган ҳашарда кекса-ю ёш ўз ҳиссасини қўшишга шошилганлиги маҳалланинг бирдамлигидан далолат бўлиб, ҳашар натижасида ҳудудлар обод қиёфа касб этди.

Бу каби ҳашарлар жойларда маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар бошчилида давом этмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15