Оилавий шифокорлик пункти ишга тушди

Image_tadbir: 

Ургут туманида "Вағашти” оилавий шифокорлик пункти ўз ишини бошлади.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган муассаса ҳудуддаги Бунёдкор ва Вағашти маҳаллаларида яшовчи 13 минг нафардан ортиқ аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатади.

Лойиҳа қиймати 1 милрд 620  миллион сўм бўлган ушбу тиббиёт муассасасини тумандаги "Қурбонқул қурувчи" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари бунёд этди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15