Ургутдаги “Адлия сайли”да аҳолининг ҳуқуқий маданияти синовдан ўтказилди

Image_tadbir: 

“Адлия сайли” туманимизнинг марказида жойлашган истирохат боғда ташкил этилган ушбу тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Тадбирни туман ҳокими Ботир Жабборов кириш сўзи билан очди. 

- Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, шиддаткор замон ҳар бир фуқародан ҳуқуқий билим, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонликни талаб этади. Бунда тарғибот ва ташвиқот ишлари кенг жамоатчиликка ҳаётбахш ислоҳотларни етказишда юқори самара беради, - деди Б.Жабборов ўз нутқида.

“Адлия сайли”да мингдан ортиқ фуқаролар қатнашди. Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоят ҳамда тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, 600 нафарга яқин фуқарога моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш, алимент ундириш, солиқ ва давлат хизматларидан фойдаланиш каби масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирда тумандаги таниқли хонандалари, Миллий маданий марказлар, ёш ҳаваскор санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Тадбир сўнгида сайлда фаол иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларига вилоят адлия бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15